...
МЕНЮ
ONLINE TV

Илҳом Алиев ҳукуматда ўзгаришларни бошлади


18:06, 21.04.2018 Олам
 2 812

Янги Бош вазир аввал Президент маъмурияти ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Бугун, 21 апрель куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Навруз Мамедовни мамлакатнинг янги Бош вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
 
Ўтган йилдан бери Мамедов Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси ҳисобланади. Аввалроқ, у Президент маъмурияти ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
 
Маълумот ўрнида, Озарбайжоннинг йирик энергетика заҳираларига эгалиги, уни Европа учун Россия нефт ва газини алмаштирувчи энг асосий муқобилга айлантирган.
 
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловда Илҳом Алиев тўртинчи бор мамлакат президентлигига сайланган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Озарбайжон Бош вазир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!