...
МЕНЮ
ONLINE TV

Илҳом Алиев: “Озарлар Еревенга қайтиши керак!”


16:24, 21.02.2018 Олам
 5 169

Тоғли Қорабоғ можароси ҳал этилмай туриб иккинчи масала пайдо бўлмоқда.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев жорий йилнинг 8 февраль куни “Янги Озарбайжон” ҳукмрон партиясининг VI съездида сўзга чиқиб озарбайжонларнинг Арманистон пойтахти Ереванга бўлган даъвоси ҳақида гапирганди. Ушбу нутқ расмий тарзда президентнинг сайтида эълон қилинди.
 
Тоғли Қорабоғ масаласи Арманистон ва Озарбайжон мамлакатлари ўртасидаги баҳсли нуқта ҳисобланади ва бу икки давлат ўртасида бир неча ўн йиллардан бери давом этиб келаётган низоларга сабаб бўлмоқда.
 
Хусусан, Илҳом Алиев бу муаммони ҳал қилиш масаласини БМТ минбарида кўтаргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Аммо партиянинг VI сеъздида сўзга чиққан Илҳом Алиев бу сафар нафақат Тоғли Қорабоғ, балки Арманистон пойтахти Ереван шаҳри тарихан озарларнинг ота мулки бўлганини таъкидлаган.
 
Мажлисда Алиев қуйидагиларни гапирди:
 
“Тоғли Қорабоғ муаммоси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорлари асосида мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлиги доирасида ҳал этилиши керак.  Бошқа йўл йўқ.  Биз ҳеч қачон бизнинг еримизда арман давлатининг иккинчи ҳудуди ташкил қилинишига йўл қўймаймиз.
 
Мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлиги музокаралар мавзуси эмас ва ҳеч қачон бўлмайди.  Биз шунчаки қудратимизни оширишимиз ва кучайтиришимиз керак.
 
Ишончим комилки,  ушбу масала халқаро ҳуқуқ нормалари ва принципларига асосланган ҳолда адолатли ҳал этилади ва мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлиги тикланади.
 
Шуни таъкидлаш ўринлики,  биз тарихий ерларимизни унутмаслигимиз керак ва унутмаймиз ҳам.  Бу бизнинг кейинги фаолиятимиз йўналган мақсад бўлиши керак ва биз бугун шу мақсадда ишлаяпмиз.
 
Бизнинг тарихий юртларимиз Ереван хонлиги, Зангезур ва Гойча ҳудудидир. Бу ҳақда ёш авлод ва бутун дунё билиши керак. 
 
Ушбу масала билан боғлиқ равишда бугунги кунда бизнинг ота-боболаримизнинг тарихий ери ҳақида нуфузли илмий ишлар, фильмлар намойиш этилаётгани ва кўргазмалар ташкил этилаётганидан хурсандман.
 
Келгуси йилларда биз бу йўналишда янада фаолроқ бўлишимиз керак, дунёнинг турли бурчакларида кўргазма ва тақдимотлар ўтказишимиз шарт. 
 
Ереван бизнинг тарихий заминимиз бўлгани учун, биз,  озарлар, бу тарихий юртларга қайтишимиз лозим. Бу бизнинг сиёсий ва стратегик мақсадимиз ва биз унга аста-секин яқинлашишимиз керак.
 
Арманистонга келсак, бугун ҳамма бу мамлакат гаровга айлангани ва шафқатсиз сиёсатининг қурбони бўлганини кўриб турибди. Биз барча халқаро лойиҳалардан, энергия ва транспорт коммуникацияларидан бу давлатни тўсиб қўйдик. Биз буни амалга ошира олдик”.
 
Алиев нутқи давомида Ереван ҳудуди тарихи билан боғлиқ фактларни келтирган ва ҳақли равишда озарлар бу ҳудудга эгалик қилиши кераклигини таъкидлаган.
 
Хусусан, Алиев Ереван шаҳрининг пайдо бўлиш тарихи, ўтган асрлар мобайнида шаҳар мусулмон мамлакатларининг асосий марказларидан бири бўлганини айтган.
 
Шунингдек, у факт сифатида ўрта асрларда бу ерга келиб кетган европалик саёҳатчилар ўз асарларида шаҳар ва унинг аҳолиси ҳақида ёзган маълумотларни ҳам келтириб ўтиб, бу ҳудуд аслида озарларнинг ота мерос мулки эканлигини таъкидлаган.
Икром Раҳмон

Теглар:Илҳом Алиев Озарбайжон Ереван 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!