...
МЕНЮ
ONLINE TV

Илк “чиройли рақам” сотилди!


09:58, 15.09.2017 Жамият
 6 340

Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтказилган бу рақам 7,5 миллион сўмга сотилди.

Бугунги кунда “чиройли рақамлар” мавзусидаги муҳокамалар бироз сусайгандек кўринади. Бунга сабаб сифатида рақамларнинг нархлари анчагина қимматлигини асос қилиб кўрсатиш мумкин.
 
Кеча, 14 сентябрь куни соат 15:24да Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг ахборот тизимида авторақамни сотиш бўйича биринчи битим тузилди. Бу ҳақда “ЎзРТХБ” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, электрон савдолар якунига кўра, Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтказилган (25) E 070 EA автомобиль рақами 7 563 637,50 сўмга сотилган. Лотнинг бошланғич нархи 7 488 750 сўмни ташкил этган эди.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли қарори билан тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”га мувофиқ савдо ғолиби 5 кун мобайнида тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаши ва кейинги 10 кун давомида рақамни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмасида расмийлаштириши лозим.
 
Республика товар-хомашё биржасининг маълумотига кўра, айни пайтда биржанинг “avtoraqam.uzex.uz” савдо тизимига 841 та давлат рақами белгилари, шу жумладан 635 та — жисмоний шахслар ва 206 та — юридик шахслар учун жойлаштирилган.
 
Республикамизнинг барча ҳудудларида аукционга қўйилаётган авторақамларининг сони кундан кунга ортиб бормоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аукционларни якунлаш муддати сотувчининг талабномаси қўйилган пайтдан бошлаб энг камида уч иш кунини ташкил этади.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 1 сентябридан автотранспорт воситаларининг қайд этиш давлат рақамларидаги рақам ва ҳарфларини талаб этилган комбинацияга кўра тўловларнинг юқорироқ ставкаси бўйича танлаб олиш, жумладан, уларни кимошди савдоси (аукцион) орқали харид қилиш тартиби ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Автомототранспорт воситалари учун мўлжалланган давлат намунасидаги чиройли рақамларни онлайн кимошди савдоси орқали олиш имконини берувчи сайт тест режимида ишга туширилиши ҳақида маълум қилинган эди.
 
5 сентябрь куни соат 16:30 да сайтда аукционга илк рақам қўйилганди. Бу рақам 01 Z 701 ZA бўлиб, бошланғич нархи 7 миллион 488 минг сўмни ташкил этган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Чиройли рақам ИИВ ЎзРТХБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар