...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Matiz суратига “GM Uzbekistan”нинг алоқаси йўқ


12:49, 01.03.2017 Технология
 4 491

“GM Uzbekistan” АЖ айни кунларда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган Matiz русумли автоуловнинг турли кўринишдаги модель суратларига компаниянинг алоқаси йўқ эканини билдирди.

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “GM Uzbekistan”​ Matiz автомобилининг янги кўриниши акс этган бир неча суратлар тарқалмоқда.
 
 
“GM Uzbekistan”​ АЖ Matiz русумли автоуловнинг турли кўринишдаги моделлари сурати ҳақиқий эмаслигини билдирди. Бу ҳақда “GM Uzbekistan” ​АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Компания маҳсулотлари ҳақида энг сўнгги янгиликлар, хабар ва суратларни фақат “GM Uzbekistan”​ АЖнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасидан, “www.gmuzbekistan.uz” ва “www.uzavtosanoat.uz” веб-манзилидаги расмий сайтидан олиш мумкинлигини билдирди.
 
Шунингдек, хабарда ҳар қандай тасдиқланмаган маълумот ва суратларнинг тарқалишига “GM Uzbekistan”​нинг алоқаси йўқ эканлиги айтилади.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:GM Uzbekistan 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 175

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!