...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИВ янги бошқармасига бошлиқ ва ўринбосар тайинланди


16:29, 29.03.2018 Жамият
 5 648

Президент фармони билан Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасини ташкил этиш белгиланган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи ва бошлиқнинг биринчи ўринбосари лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
 
Подполковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
 
Подполковник Ахадов Зокиржон Тахирович эса Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, вазирликнинг Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси негизида — Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасини ташкил этиш белгиланган эди.
Фирдавс БЕК

Теглар:ИИВ тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар