...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИВ тизимида янги ташкил этилган хизматга раҳбар тайинланди


19:05, 04.01.2019 Жамият
 7 896

Пробация хизмати Президентнинг қарорига биноан ташкил этилган.

Бугун, 4 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларидалавозим тайинловлари амалга оширилди.
 
Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинланди:
 
Полковник Махамадали Исмоилов – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати бошлиғи лавозимига;
 
Полковник Гапур Бекчанович Курамбаев – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонининг кадрлар, ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига


 
Маълумот учун, Пробация маркази Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан ташкил этилди.
 
Пробация — озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган, жумладан, шартли ҳукм қилинган маҳкумларни қайта тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасида ишлар самарадорлигини оширадиган тизим ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИВ тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар