...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИББ “Qalampir.uz” огоҳлантирган безорилик бўйича текширув бошлади


13:48, 13.08.2018 Жамият
 10 668

Ҳозирда ҳодиса иштирокчиларининг шахси аниқланмоқда.

Кеча, 12 август куни “Qalampir.uz”нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Тошкентда рўй берган яна бир безорилик ҳақида хабар бериб, видеони илова қилган эдик.
 
Видеода Тошкент кўчаларида, икки кишига зўравонлик кўрсатилиб, автомобилга мажбуран ўтқазиб, олиб кетилаётгани тасвирланган. Видео иштирокчиларидан бирининг қўлида эса ўткир тиғли совуқ қурол бор эди. Бу қурол асосан тарихий сериаллардаги суворийларнинг қиличларини эслатади.


 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси “Qalampir.uz”нинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида тарқатилган ушбу видео юзасидан текширув ишлари бошланганини маълум қилди.
 
Тошкент шаҳар ИИББдан маълум қилишларича, ҳодиса иштирокчиларининг шахси аниқланмоқда.  Маълумотларга кўра жабрланганлар йўқ.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:безорилик Тошкент шаҳри ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар