...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ички ишлар идораларига ишга киритиш учун 1000 доллар сўраган фирибгар


15:53, 29.05.2017 Жамият
 4 476

Ўтбосаровга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган

2017 йилнинг 26 май, жума куни Юнусобод тумани ҳудудида Ўтбасаров Алишер Рўзбаевич фирибгарлик йўли билан фуқаро Баҳритдинов Акбардан уни ички ишлар идоралари сафига қабул қилинишида ёрдам бериши учун 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритган вақтда далилий ашё билан қўлга олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.


 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
 
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
Акмал Эшонхонов

Теглар:АҚШ доллари Ишга киритиш ИИББ Юнусобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар