Туз бирикмалари радикулит,тромблар, ошқозон ости бези, буйрак ва бошқа ички секреция безларида тошлар ҳосил қилиш йўли билан ўзини намоён этади.
Сўзлашув нутқимизга у русча ўзакли сўз билан “накип” дея кириб келган, шартли равишда уни “тузли қуйқа” деб аташимиз мумкин, негаки у ҳақиқатдан ҳам сув таркибидаги тузлар бирикмасидан ҳосил бўлган массадир.
У нафақат хўжалик молларимизни ишдан чиқаради, балки организмимизга ҳам салбий таъсир кўрсатади!
Сувоқава тармоғининг темир ичаклари орқали оқиб келадиган ичимлик суви, афсуски, “софлик” даражасидан анча йироқ!
Таркибида кальций ва магний тузлари бўлган сувни “оғир сув” дея аташади. У қайнаб буғлаганда металл идиш сиртида ўша тузли қуйқасини қолдиради ва охир оқибат хўжалик буюмлари ва асбоб-ускуналарининг 90% ини муддатидан илгари ишдан чиқаради.
Тўғри, бузилган чойнакни янгисига алмаштиришингиз, кир ювиш машинасининг спиралини алмаштиришингиз мумкин, бироқ соғликка етказилган зарарни, афсуски, тиклай олмайсиз.
Туз бирикмалари танамизга кириб олгач, бизга кўпгина “сюрприз”лар тайёрлайди. Улар радикулит шаклида, қон томирларида ҳосил бўладиган ёғли мураккаб тўқималар (тромблар) таркибида, ошқозон ости бези, буйрак ва бошқа ички секреция безларида тошлар (қум-тош зарраларига ўхшаш бирикмалар) ҳосил қилиш йўли билан ўзини намоён этади.
Унинг яна бир “кўринмас” томони борки, у ҳам бўлса иссиқлик чиқарувчи асбоблар устини қоплаб қўйган “қуйқа” термоизоляция вазифасини бажаради
Бу — сув қайнатиш учун электр энергияси одатдагидан кўпроқ керак бўлади дегани! Табиийки, сувнинг қайнаш жараёнига ҳам одатдагидан кўра кўпроқ вақт сарфланади.
Ҳурматли хонадон соҳиблари ва бекалар, “накип” деганларига “уруш” эълон қилинг!
Бунинг учун, аввало, сувнинг оғирлик даражасини аниқлаш керак. У бир литр ҳисобига миллиграмм-эквивалент ўлчовида портатив асбоб — кондуктометр ёрдами билан аниқланади.
Ичимлик сувининг 3,5 мг-экв/литри “юмшоқ сув” ҳисобланади, 3,5 дан 7 мг-экв/литргача — “ўртача сув”, 7 дан 10 мг-экв/литргача — “оғир сув”, 10 мг-экв/литрдан юқориси “ўта оғир сув” ҳисобланади.
Тунука чойнакни (човгумни) тузли қуйқадан халос қилиш учун қуйидаги суратларга эътибор бериш кифоя.
(сув+истеъмол содаси / 20–30 дақиқа ўртача оловда қайнатиш / чайиб-ювиш)
Қўйқани йўқотишга урунишдан кўра унинг пайдо бўлишининг олдини олган маъқул!
Кир ва идиш ювиш қурилмаларини ишлаб чиқарувчи компаниялар, масалан: “Miele”, “Elektrolux”, “Whirlpool”лар ювиладиган мато-газламалар ва идиш-товоқларни тоза, озода, кимёвий бирикмалар қолдиғидан ҳоли ҳолда тозалаб, спирал ва идиш тубида тузли қўйқа ҳосил бўлишининг олдини олади.
Идиш-товоқларнинг ёғли, қоракуяли қуйқаларни кетказиш учун оналаримиз тошли қум, кучсиз сирка аралашмаси (уксус), ҳатто ёмғир сувини ишлатганлари яхши биласиз. Энди эса буларнинг ўрнини босадиган замонавий воситалар ишлаб чиқарилганки, улардан фойдаланиш нафақат қулай, балки хавфсиз ҳамдир.
Ушбу воситаларни қозон, кастрюлка, това, электрчовгумлар, кофе қайнатиш ускунаси, дазмол, кир ва идиш ювиш қурилмаларни тозалаш учун бирдай ишлатишингиз мумкин.
Ҳурматли ўқувчилар, энг яхши тавсиялар суратларда акс эттирилган. Ундан ҳам яхшилари — бу борада орттирилган тажриба!
Бундай юмушларни бажаришда бекаларга хонадон соҳибларининг амалий ёрдамлари зарур бўлишини унутманг!