Актёрнинг рафиқаси уни шифокор хузурига боришга кўндирмаганида...
Ёдингизда бўлса, сайтимиз орқали бундан бир неча кун аввал “Дунё бўйича юзлаб машҳурлар саратон касаллигига чалинган” сарлавҳаси остида дунёдаги энг кўзга кўринган инсонларнинг саратон касаллиги билан курашгани ҳақидаги мақолани эътиборингизга ҳавола этгандик. Улар орасда “Ван Хелсинг”, “Х одамлар” каби фильмлар орқали томошабинларга яхши таниш бўлган Голливуд актёри Хью Жекман ҳам бор эди.
Бугун чет эл оммавий ахборот воситалари, хусусан “Ntv.ru” нашри айни кунларда актёр ушбу касалликка қарши бешинчи бор даволанаётгани ҳақида хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, актёрда тери сатарони касаллиги топилган. Актёрнинг ўзи бу саратоннинг енгил тури экани ҳақида айтиб ўтган бўлишига қарамай, у барибир даволаниши керак. Шу ўринда унинг саломатлиги мухлисларини ҳам қаттиқ хавотирга салоётганини айтиб ўтиш жоиз.
Актёрда тери сатарони илк бор 2013 йил топилган. Бурун қисмига чиққан ғайриоддий ҳолни кўрган Хьюнинг рафиқаси уни шифокор ҳузурига боришга кўндиради. Таҳлил натижаларидан сўнг онкологлар бу саратоннинг енгил шакли эканини, ҳол кўринишидаги хавфли ўсимтани олиб ташлаш лозимлигини айтишади. Хью Жекман доимий равишда шифокорлар назоратидан ўтиб туради. Орадан бир муддат ўтиб бу ҳол кўринишидаги ўсимта яна бошқа жойда ҳам пайдо бўлди. Актёр шу сабабли бешинчи бор даволаниш ишларини бошлаб юборган.

Умида Якубова