Алишер Дедахонов Тошкент Давлат Шарқшунослик институти ҳамда Жанубий Кореянинг Yonnam университетини тамомлаган.
Айтилишича, Жанубий Кореянинг Yonnam университети профессори, наманганлик олим Алишер Дедаханов АҚШнинг Marquis ноширлик уйининг халқаро “Marquis Who’s Who in the World” мукофотига сазовор бўлган.
Маълумот учун, “Marquis Who’s Who in the World” – қисқача таржимаи ҳолларни ўзида мужассам қилган АҚШдаги қатор каталогларнинг нуфузли нашри ҳисобланади. Каталогдан дунёдаги бизнес, юриспруденция, фан, тиббиёт, санъат, бошқарув ва шу каби бошқа соҳаларнинг юқори малакали етакчи мутахассислари ўрин олган.
Олимнинг ўтган 4 йил давомида журналларда бизнес корхоналарини бошқариш услубига доир мавзулардаги 13 та илмий мақоласи чоп этилди. Мақолалар ўзининг мазмуни билан халқаро илм аҳлининг диққат эътиборини ўзига тортган.
Алишер Дедахонов Тошкент Давлат Шарқшунослик институтини битириб, Жанубий Кореянинг Yonnam университетида “Бизнес бошқаруви” йўналишида таҳсил олди. Ушбу таълим муассасасида докторлик диссертациясини ёқлаб, 30 ёшида фалсафа доктори (PhD) даражасига сазовор бўлди.