“Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” унитар корхонаси “Автойўлкўкаламзорлаштириш” корхонаси негизида ташкил этилган эди.
Бугун, 31 октябрь куни Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг Матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Хуршид Мирзоҳидов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 октябрдаги қарорига асосан Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” унитар корхонаси директори этиб тайинланди.
“Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 11 сентябрдаги “Автомобиль йўлларидаги кўкаламзорлаштириш ва меъморий-ландшафт қурилмалари тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Автойўлкўкаламзорлаштириш” корхонаси негизида ташкил этилган эди.