Сергели туманида яшовчи Ю.Э. фуқародан 33 млн. сўм пулларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Пойтахтимизнинг Яшнабод туманида ҳам ишлашга хорижга бораман деб катта миқдордаги пулидан айрилган фуқаро Р.А. ҳозир танг аҳволда. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, Сергели туманида яшовчи Ю.Э. фуқаро Р.А.га Жанубий Корея давлатида ишлаш учун юборишини айтган. Бунинг эвазига у фуқародан 33 млн. сўм пулларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Ҳозирда фуқаро Ю.Э.га нисбатан Яшнобод туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.