...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хорижга “ишга юборувчи” яна бир фирибгар қўлга тушди


14:19, 06.09.2017 Жамият
 3 104

Сергели туманида яшовчи Ю.Э. фуқародан 33 млн. сўм пулларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ҳозирда хориж мамлакатларига кетиш истагида алданиб қолаётган, фирибгар инсонлар чангалига тушиб, йиллаб йиғган пулларидан айрилаётган юртдошларимиз учраб турибди.
 
Пойтахтимизнинг Яшнабод туманида ҳам ишлашга хорижга бораман деб катта миқдордаги пулидан айрилган фуқаро Р.А. ҳозир танг аҳволда. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
 
Унга кўра, Сергели туманида яшовчи Ю.Э. фуқаро Р.А.га Жанубий Корея давлатида ишлаш учун юборишини айтган. Бунинг эвазига у фуқародан 33 млн. сўм пулларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
 
Ҳозирда фуқаро Ю.Э.га нисбатан Яшнобод туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Сергели тумани Жанубий Корея Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар