
2017 йилнинг 9 декабрь куни овга чиққан ҳаваскор овчининг эҳтиётсизлик оқибатида ўзининг ов милтиғи бехосдан отилиб кетган ва “дайди ўқ” шеригини жароҳатлаган.
2017 йилнинг 9 декабрь куни овга чиққан ҳаваскор овчи, далада ов қилиб юрганида эҳтиётсизлиги туфайли оёғи остидаги тошга қоқилиб, йиқилиши натижасида қўлидаги ов милтиғи бехосдан отилиб кетган ва “дайди ўқ” эса, ёнида шерик бўлиб овга чиққан қўшниси, 1998 йилда туғилган Қ.Боғбекнинг оёғига тегиб, болдир суягига жароҳат етказган.
Жабрланувчига зудлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатилди. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда ов мавсуми бошланганлигини инобатга олиб, ҳаваскор овчилардан, ов қуроллари ва уларнинг ўқ-дориларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш вақтида белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилишлари сўралади.