...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразмда психотроп таблеткаларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди


09:08, 11.07.2016 Жамият
 3 099

Москвадан Урганчга учиб келган фуқаро 1203 дона “Феназепам таблетки” ёзувли дори воситаларнини ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб киришга урингани аниқланди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан психотроп моддаларни даволаш курси доирасида олиб кириш ва олиб чиқилиши бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 2016 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида 13та божхона қоидабузарликлари аниқланиб, жами 1419 дона таблетка кўринишидаги турли психотроп дори воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Урганч аэропорт” чегара божхона пости орқали “Москва–Урганч” йўналишидаги авиарейс билан Россия Федерациясидан кириб келаётган фуқаро Н. И. нинг қўл юклари сканер аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида қайд қилинмаган, божхона назоратидан яширилган жами 1203 дона “Феназепам таблетки” ёзувли дори воситаларнини ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб киришга урингани аниқланди.
 
Шунингдек, мазкур божхона пости орқали “Москва-Урганч” рейси билан учиб келган А. Г. га тегишли қўл сумкалари божхона назоратидан ўтказилганида, божхона назоратидан яширинча 5 конвалютада жами 50 дона “Феназепам таблетки” ёзувли психотроп дори воситаларини Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига олиб келаётгани аниқланган.
 
Қайд этилган юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
 
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрда қабул қилинган “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек, уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан божхона чегарасидан олиб ўтилиши, муомалага киритилиши тақиқланган ва чекланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхати тасдиқланган.

Теглар:Хоразм Давлат божхона қўмитаси Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар