"Даволаняпман, шифокорлар доим назорат қилиб боришяпти. Операциясиз ҳам тузалиш имкони бор экан. Умид қиламанки, бу овозимга таъсир ўтказмайди”, – дейди Юлдуз Турдиева.
Ижтимоий тармоқларга тинимсиз Тошкентда тушган суратларини жойлаб бораётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлуз Турдиеванинг нима учун Францияга жўнаб кетмагани билан қизиқдик. Хонанданинг маълум қилишича, Франциядаги концерт бекор қилинган ва шу сабаб у йўлга чиқмаган. Айни кунларда у 21-27 февраль кунлари Ҳиндистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган мусиқа фестивалига тайёргарлик кўряпти.
Дарвоқе, бундан бироз аввал Юлдуз Турдиеванинг овози билан боғлиқ муаммолар келиб чиққани, шифокорлар зудлик билан операция қилиш кераклигини айтгани ҳақида хабарлар ОАВларда жаранг сочган эди. Аммо хонанда жарроҳлик столига ётишни истамади.
“Ҳозир аҳволим анча яхши. Даволаняпман, шифокорлар доим назорат қилиб боришяпти. Операциясиз ҳам тузалиш имкони бор экан. Умид қиламанки, бу овозимга таъсир ўтказмайди”, – дейди хонанда “Qalampir.uz” мухбири билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиеванинг АҚШдаги концерт дастури ҳам бекор қилинган эди.