...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Саида ва актриса Феруза Норматовага “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони топширилди


19:56, 14.12.2016 Жамият
 5 087

2003 йилдан буён “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан мукофотланган ёшлар сони 457 нафарни ташкил этади.

Тошкент шаҳрида 12-17 декабрь кунлари  “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
“Ёшлар ҳафталиги” доирасида 14 декабрь куни “Туркистон” саройида “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Матбуот хизмати хабар берди.
 
Жорий йилда ҳам илм-фан,  маданият,  санъат,  таълим,  соғлиқни сақлаш,  журналистика,  спорт,  қишлоқ хўжалиги,  кичик бизнес,  ҳуқуқ ва ҳарбий соҳаларда ўқиётган,  ишлаётган ҳамда илмий-ижодий фаолият билан шуғулланиб,  юксак натижаларга эришаётган 50 нафар энг фаол ёшларга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони топширилди. Мукофотланганлар орасида хонанда Саида ва актриса Феруза Норматова ҳам бор.
 
Ушбу кўкрак нишонига номзодлар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг қуйи ташкилотлари ва жамоатчилик томонидан тақдим этилиб,  совриндорларга мукофот Ҳаракат Марказий Кенгашининг қарори асосида берилади.
 
2003 йилдан буён “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан мукофотланган ёшлар сони 457 нафарни ташкил этади.
 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2003 йил 4 августдаги Фармонига асосан ушбу мукофот билан маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик,  халқпарварлик,  фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси,  шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган,  мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб намуна кўрсатаётган ёшлар тақдирланади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Ёшлар ҳафталиги Ўзбекистон белгиси Камолот ЁИҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар