Нодирбек Ёқуббоев ушбу мукофотни қўлга киритганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ёш шахматчи ушбу мукофотни қўлга киритганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ўзбекистон белгиси”ни олдинг дейишганида, тўғриси, Жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритганимда ҳам бунчалик қувонмагандим.
Ота-онам “Болам, сен ҳали бу мукофотга ёшлик қилсанг керак, сендан ҳам кўпроқ меҳнат қилган, фидойи ёшлар кўп дейишганди".
Мен айнан мазкур мукофотга лойиқ бўлиш учун ҳаракат қила бошладим.
2017 йилда шахмат бўйича Руминияда ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этдим ва мутлоқ ғолиб бўлдим.
Мана кўриб турибсизки, мен ҳам Ватанимизнинг фидойи ёшлари қаторида, Президентимиз ишончини елкамда мағрур тутганча мазкур мукофотни Давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қўчқорович қўлидан қабул қилиб олдим.
Келажакда бундан-да катта марралар сари одимлашимда кўксимга тақилган масъулият мени улкан чўққиларга етаклаб бораверади”, - деди ёш шахматчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир гуруҳ фаол ёшларга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони топширилгани ҳақида хабар бергандик.