Туркиядан ижтимоий тармоқлар орқали алоқага чиққан Диёр Маҳкамов ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот берди.
Бугун, 16 июль куни ўзбекистонлик таниқли хонандалардан бири, “Ниҳол” мукофоти совриндори Диёр Маҳкамов Туркияда кўтарилган исён вақтида Истанбул шаҳрида бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи Instagram’даги шахсий саҳифасида хабар қолдирди. У Истанбулда тушган суратларидан бирига қуйидагича изоҳ ёзди.
“Истанбулда осойишта ҳаёт давом этмоқда. Мен учун қайғуриб, хабар ёзган ёки қўнғироқ қилган ҳамммага раҳмат айтаман. Шуни алоҳида таъкидлардимки, Ўзбекистондан яхшиси йўқ! Қадрлайман...”.
Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги нотинч вазият сабаб қурбонлар сони 161 кишига етди. Жабрланган сони эса 1440 кишини ташкил этмоқда. Сўнгги хабарларга қараганда, 2839 аскар исёнчи ҳарбийларга алоқадорликда гумон қилинмоқда.