...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хизер Науэрт: “Гутадаги қирғинлар учун Дамашқ ва Москва жавобгар”


15:54, 21.02.2018 Олам
 3 602

АҚШ Сурия расмий кучларининг Дамашқ яқинидаги ҳарбий амалиётларини танқид остига олди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Хизер Науэрт Сурия пойтахти Дамашқ атрофидаги Шарқий Гутега қилинган ҳужумда юзлаб кишиларнинг ўлдирилишига Москва ва Дамашқни жавобгар деб атади. Бу ҳақда “Вести.ru” маълум қилди.
 
“АҚШ барчани зўравонликларни тўхтатишга чақиради. Айниқса, Россия Сурия ҳукуматига бундай ишларда ёрдам беришни тўхтатиши лозим”, дейди Науэрт.
 
У охирги икки кунда уюштирилган ҳужумлар натижасида Сурияда яна жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар сони ортгани, тиббий эвакуация қилиниши лозим бўлган кишилар кўпайганини маълум қилди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Сурия қўшинлари икки кун давомида Шарқий Гутага қилган ҳужумлари натижасида минглаб аҳоли жароҳатлангани ва юздан ортиғи ҳалок бўлганини маълум қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Сурия Гута АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!