...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойнинг балиқчи ва нефть ташувчи кемаси очиқ денгизда тўқнашиб кетди


09:46, 06.10.2017 Олам
 1 990

Балиқчи кеманинг оғирлиги 290 тонна, Blight Oil Lucky номли нефть танкерининг вазни эса 64 минг тонна бўлган.

Хитойга тегишли бўлган балиқчи кема ва нефть танкери очиқ денгиз ҳавзасида тўқнашиб кетган. Бу ҳақда “Therepublic.com” нашри хабар бермоқда.
 
Хитой давлатига тегишли бўлган балиқчи кема ва нефть ташувчи танкер Оки оролларининг шимолий қисмида, очиқ денгизда тўқнашиши натижада фалокат юз берган.
 
Натижада балиқчи кема сувга чўкиб кетган ва ундаги 12 нафар ходимнинг тақдири ҳануз номаълумлигича қолмоқда.
 
Балиқчи кема оғирлиги 290 тонна ва Blight Oil Lucky номли нефть танкерининг вазни эса 64 минг тонна бўлган.
 
Хитой расмийлари қидирув-қутқарув ишлари учун қўшни Япония ҳукуматидан ёрдам сўраган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Хитой Кемалар тўқнашуви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!