...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда 14 ёшли ўзбекистонлик боланинг жасади топилди


09:37, 06.10.2017 Олам
 11 621

Атирау вилояти ҳудудида йўқолган ўзбекистонлик болани қидириш юзасидан ишлар давом этмоқда.

2 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси ҳудудида йўқолган 14 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган ўспирин Атирау вилоятида ҳудудидан ўлик ҳолда топилди, дея тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда “Казинформ” агентлиги хабар берди.
 
Кеча, 5 октябрь куни Жилиой туманидаги каналларнинг биридан ўсмирнинг жасади топилган. Бу жасад сентябрь ойининг бошларида йўқолгани хабар қилинган Ўзбекистон фуқароси Асилбек Ҳамроев бўлиши тахмин қилинмоқда.
 
Ҳозирда жасаднинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Бироқ ички ишлар органлари ходимлари бу жасад ўзбекистонлик ўсмирга тегишли эканини тўла тасдиқламади.
 
Маълумот учун, 2 сентябрь куни Асилбек Ҳамроев Жилиой туманидаги Биижкал қишлоғидан Кулсари шаҳрига йўл олган пайтда йўқолган.
 
Боланинг онаси фарзанди Кулсарига етиб олган, деб ўйлаб хотиржам юрган. Боланинг йўқолгани маълум бўлгач, полицияга 10 кундан кейин хабар қилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Қозоғистон Боланинг жасади топилди Йўқолган шахс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!