Мамлакат бўйлаб эълон қилинган дам олиш кунларида 6 миллион хитойлик чет элга саёҳат уюштирди.
Хитойнинг йирик туроператори томонидан берилган маълумотларга кўра, бу сафарги дам олиш кунларида хитойликларнинг аксарият қисми саёҳат учун Жанубий Корея, Таиланд, Япония, Индонезия, АҚШ, Сингапур, Вьетнам, Малайзия, Мальдив ороллари ва Россияни танлашган.
Хитойда “Маориф куни” 1 октябрда нишонланади. Бу йил 1 октябрдан 7 октябргача байрам кунлари деб эълон қилиниб, аҳоли дам олмоқда.
Айтиш керакки, 2015 йилда Хитой халқаро туризм соҳасида 114 миллиард доллар даромад топган. Бу кўрсаткич бўйича ХХР жаҳонда иккинчи ўринни банд этган.