Хитойлик сайёҳ аёл қояга чиқиб, денгизга орқа ўгирганча фотосессия қилган. Бирдан аёлнинг ортида кўтарилган кучли тўлқин уни денгиз қаърига олиб кетган.
Маълумотларга кўра, хитойлик саёҳатчилар гуруҳи Пхукет оролида дам олишга боришган. Хитойлик сайёҳ аёл қояга чиқиб, денгизга орқа ўгирганча фотосессия қилган. Уни турмуш ўртоғи суратга олган. Бирдан аёлнинг ортида кўтарилган кучли тўлқин уни денгиз қаърига олиб кетган.
Аёлнинг турмуш ўртоғи ва бошқа саёҳатчилар уни қутқаришга ҳаракат қилишган, ҳатто қутқарувчиларни ҳам ёрдамга чақиришган. Бироқ, аёлни қутқаришганда у вафот этган эди.
Айни вақтда Таиландда ёмғирлар мавсуми бошланган. Шу боис, бу ерда тез-тез довул кўтарилиб, денгиз тўлқини 2,5-3 метр баландликкача кўтарилади. Бундай вақтда эса денгизда чўмилиш ҳам тақиқланади.