...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойлик тадбиркор дунё бўйлаб саёҳатини якунлади


16:44, 26.09.2016 Олам
 2 542

49 кун давомида тадбиркор 23та мамлакатга саёҳат уюштирди.

Хитойлик 54 ёшли бизнесмен Чжан Бо дунёни кезиб чиқиш мақсадида 7 август куни 1 моторли турбовинт TMB700 самолётида Пекин аэропортидан йўлга чиққан эди. Тадбиркор ёлғиз саёҳат қилмади, унга журналист, таржимон ва муҳандисдан иборат экипаж гуруҳи ҳамроҳлик қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди
 
49 кун давом этган саёҳат вақтида экипаж аъзолари 23та мамлакатга ташриф буюришга муваффақ бўлишди. 44 марта тўхтаган самолёт саёҳати 49 кун давом этди. Ҳар бир мамлакатга ташриф чоғида хитойлик тадбиркор маҳаллий аҳоли билан яқиндан танишиб, суҳбат уюштирган, бундан ташқари, уларга эсдалик учун турли хилдаги совғалар ҳадя этган.
 
Аслида Чжан Бо авиация билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш ва учувчиларни ўқитиш билан шуғулланувчи компания раҳбари ҳисобланади. Мазкур турдаги саёҳат сабаб балки “тилга тушиш”ни истаган бизнесмен мақсадига етди дейиш мумкин, айни вақтда Хитойнинг бир қатор етакчи ОАВлари ана шу саёҳат ҳақида ёзишмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!