...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таниқли журналист қотиллик қурбони бўлди


16:26, 26.09.2016 Олам
 7 370

Ўз карикатураси сабаб ҳибсга олинган журналистга суиқасд қилинди.

25 сентябрь куни Иорданияда таниқли журналист, сиёсат арбоби ва ёзувчи Нахед Хатр суиқасд қурбонига айланди. Уни Иорданиянинг қироллиги пойтахти Амман шахрида Адлия саройининг кираверишида отиб кетилди. Жиноятчи журналистнинг бошига уч маротаба ўқ узган. Қотил воқеа жойида ҳибсга олинган.
 
Нахед Хатр яқинда гаров  эвазига қамоқдан озод қилинган эди. Журналист Иордания суди томонидан “Оллоҳни қораловчи” деб баҳоланган карикатураси учун ҳибсга олинган.
 
Бу карикатуралар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Унда жаннатда икки аёл ўртасида ўтирган соқолли киши шароб келтиришларини сўраётган ҳолда тасвирланган.
 
Ёзувчи дўстининг айтишича, “Иордания халқи масаланинг нақадар жиддийлигини тушунишлари керак. Одамлар золим кучларга қарши курашиш учун бирлашишлари лозим. Ҳукумат бу қора кучларга қарши тура олиши керак. Яман, Сурия, Ироқдаги бизнинг халқимизга қарши жиноятлар етарли даражада. Булар камми? Бизнинг жамиятимизда бу кучларга қарши курашилмас экан, Иорданияликлар жабрланиб қолаверишади”.
 
Полиция 56 ёшли Нахед Хатрнинг қотиллик сабабларини ўрганиб чиқмоқда.
 
Таъкидлашларича, Хатра қамоқдалигида ҳам бир неча бор радикал исломий гуруҳлар тамонидан пўписага учраган.
Мухтор Абдуллаев

Теглар:Журналист Нахед Хатр Суиқасд Жиноят Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!