...
МЕНЮ
ONLINE TV

Hyundai Motor концерни ходимлари иш ташлашмоқчи


16:08, 26.09.2016 Олам
 1 993

Жаҳонга машҳур автомобиль ишлаб чиқарувчи компания ходимлари қилаётган меҳнатлари эвазига олаётган маошларидан норозилар.

Жанубий Кореянинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи Hyundai Motor концерни касаба уюшмаси вакиллари иш ташлаш эълон қилишди. 12 йилдан буён илк марта кузатилган бундай қаршилик намойишчилари иш ҳақининг пастлигидан шикоят қилишган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда
 
Касаба уюшмаси раисининг сўзларига кўра,  Hyundai Motor компаниясининг ишчилари шу ҳафта давомида иш ташлаш намойишларини ўтказишни мақсад қилишган. Таъкидлаш керак, концерннинг касаба уюшмасида 48 минг нафар аъзо бор. Маълумотларга қараганда, автомобиль соҳасида жаҳонда 4 ўринда турувчи компания ва уюшма аъзолари анча вақтдан буён йиллик маош миқдорини ошириш масаласини келиша олмаяптилар.
 
Концерн заводларида жорий йил июль ойидан бери  тез-тез кузатилаётган бундай намойишлар ишлаб чиқаришга ва компания даромадига жиддий зарар етказяпти. Шу вақтгача компания 2 миллиард доллардан ортиқ миқдорда зарар кўрган. Жанубий Кореянинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи Hyundai Motor концерни касаба уюшмаси вакиллари иш ташлаш эълон қилишди. 12 йилдан буён илк марта кузатилган бундай қаршилик намойишчилари иш ҳақининг пастлигидан шикоят қилишган.
 
Касаба уюшмаси раисининг сўзларига кўра,  Hyundai Motor компаниясининг ишчилари шу ҳафта давомида иш ташлаш намойишларини ўтказишни мақсад қилишган. Таъкидлаш керак, концерннинг касаба уюшмасида 48 минг нафар аъзо бор. Маълумотларга қараганда, автомобиль соҳасида жаҳонда 4 ўринда турувчи компания ва уюшма аъзолари анча вақтдан буён йиллик маош миқдорини ошириш масаласини келиша олмаяптилар.
 
Концерн заводларида жорий йил июль ойидан бери  тез-тез кузатилаётган бундай намойишлар ишлаб чиқаришга ва компания даромадига жиддий зарар етказяпти. Шу вақтгача компания 2 миллиард доллардан ортиқ миқдорда зарар кўрган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Hyundai Motor Концерн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!