Воқеа жорий йилнинг май ойида Цзянси провинциясидаги Ганьчжоу шаҳрида содир бўлди.
Воқеа жорий йилнинг май ойида Цзянси провинциясидаги Ганьчжоу шаҳрида содир бўлди. Гўдакнинг отаси WeChat
мессенжерига болани сотиш тўғрисида эълон жойлаб, “фарзанд тарбиялашга пули йўқлиги, жуда ночор эканлиги”ни маълум қилган. 20 ёшли ота-она ўғлини ким кўп пул тўласа, ўша одамга сотишга қарор қилишган.
Интернет фойдаланувчилари тезда бу ҳақда полицияга хабар беришган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ота-онани топганида, бола аллақачон яқин атрофдаги қишлоқда яшовчи оилага 19 минг юан (2800 доллар) эвазига сотилгани аниқланган. Тушган маблағга эса жуфтлик иккита янги смартфон, озиқ-овқат ва кийим-кечаклар сотиб олишган.
Полиция янги оиладан чақалоқни олиб қўйган, унинг отасини эса одам савдосида айблаб қамоққа олган.