...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда кучли қор ёғиши сабабли 13 нафар одам ҳалок бўлди


10:34, 06.01.2018 Олам
 2 326

Табиий офат натижасида 200 та иншоот бузилган ва 400 таси зарарланган.

Хитойнинг шарқидаги Анхой вилоятида 3-5 январь кунлари рўй берган кучли қор ёғиши туфайли ўн уч киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Синьхуа агентлиги.
 
Хитойнинг бешта вилоятида рўй берган кучли қор ёғиши туфайли ҳокимият органлари 200 нафар маҳаллий аҳоли вакилларини эвакуация қилишга мажбур бўлган, яна 100 нафари тезкор ёрдамга муҳтож. Табиий офат натижасида 200 та иншоот бузилган ва 400 таси зарарланган. Қишлоқ хўжалигига ҳам жиддий зиён етказилган. Ушбу табиий офат туфайли мамлакат иқтисодиётига етказилган зарарнинг умумий миқдори ҳокимият органлари томонидан 500 миллион юандан ортиққа баҳоланмоқда.
 
Бу табиий офат туфайли темир йўл ва автомобиль транспорти ҳаракатида бузилишлар юзага келган. 
Обил Сафаров

Теглар:Хитой Анхой Кучли қор ёғиши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!