...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда энг катта олтин кони топилди, захираси анчага етади


18:08, 29.03.2017 Бу қизиқ
 3 432

Агар конда ҳар куни муттасил равишда 10 тонналик қазиш ишлари олиб борилса, 40 йил давомида тўхтовсиз ишлаш мумкин.

Бугун, 29 март куни Хитой шарқидаги Шаньдун провинцияси, Цзяодун ярим оролидаги Силин деб аталмиш ҳудуддан катта олтин кони топилди. Бу ҳақда Сhina Daily нашри хабар қилди.
 
Мутахассисларнинг фикрларига кўра, кон захираси 22 миллиард АҚШ долларига тенг.
 
Маълумотларга кўра, коннинг узунлиги 2 километр, “олтин девор”нинг қалинлиги эса 67 метрни ташкил қилади. Умумий ҳисобда конда 382 тонна олтин борлиги айтилмоқда.
 
Жинсдаги олтин бир тоннага 4,52 грамни ташкил этади.
 
Агар конда ҳар куни муттасил равишда 10 тонналик қазиш ишлари олиб борилса, 40 йил давомида тўхтовсиз ишлаш мумкин.
Умида Якубова
 

Теглар:захира Хитой олтин кони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!