Жаҳондаги энг йирик муз ва қор боғи Харбинда очилди. Бу ердаги экспозицияларни яратиш учун 150 минг кубометр қор сарфланди.
Боғ ичида қордан ясалган санъат асарлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Мазкур кўргазма давомида баландлиги 34 метр келадиган улкан қорбобо намойиши бўлиб ўтди. Бундай улкан Хитой қорбобосини яратиш учун 20 минг кубометр қор сарфланди ва у кўргазманинг энг катта санъат асари деб топилди.
Муз майдонининг яратилишида 10 мингдан зиёд киши меҳнат қилди. Бу ердаги экспозицияларни тайёрлаш учун 150 минг кубометр қор сарфланди.
Шу мавзуда ўтган йили ташкил этилган кўргазмани томоша қилиш учун дунёнинг турли бурчакларидан 1 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган эди.