Ян Шитоу шизофренияга чалинган. У овқатланишни ва дори қабул қилишни истамагани учун кроватга боғлаб қўйилган.
Ян Шитоу исмли киши руҳиятида муаммоларга дуч келган бўлиб, ўзи каби руҳий ҳаста беморлар билан бир палатада яшаган. У махсус камар билан кроватга маҳкам боғлаб қўйилган.
Газета берган хабарда видео ҳам илова қилинган. Унда тиббиёт ходимлари хонадан чиқиб кетганларидан сўнг, Ян Шитоу камарни ечиб, қўлларини бўшатганини кўриш мумкин. Кейин Ян Шитоу стол устида турган овқатланиш учун мўлжалланган чўпларни олиб, хонадаги иккинчи беморга ҳужум қилишни бошлайди. Бундан ташқари, қўшни хонадаги беморларга ҳам чўп билан ҳужум қилади.
Воқеа жойига етиб келган клиника ходимлари беморнинг қўлидаги чўпларни олиб қўйишган ва Ян Шитоуни полицияга топширишган. Айни вақтда тергов ҳаракати бошланган. Ян Шитоу ҳужум қилган 4 беморнинг 3 нафари чўп билан қилинган зарбалардан сўнг, жон беришди.
Мазкур мудҳиш воқеа юз берган клиника ёпиб қўйилди. Беморлар бўлган палаталарга масъул ходимлар эса ишдан озод этилди.
Айрим манбаларда қайд этилишича, Ян Шитоу шизофренияга чалинган. У овқатланишни ва дори қабул қилишни истамагани учун кроватга боғлаб қўйилган.