...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой армияси ислоҳотга муҳтожми?


10:34, 05.03.2018 Олам
 2 509

Хитой Бош вазири армияни реформа қилиш ҳақида гапирди.

Хитой ҳукумати мамлакат Қуролли кучлари ва Давлат мудофааси кучларини реформа қилишни давом эттириш керак, деб ҳисоблади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Хитойнинг Қонун чиқарувчи олий органи мажлисида мамлакат Бош вазири Ли Кэцян мамлакатнинг армия салоҳиятини ислоҳ қилиш ҳақида гапирди:



“Биз миллий Мудофаа тизими ва Қуролли кучларни ислоҳ қилишни давом эттирамиз. Шунингдек, мустаҳкам, замонавий денгиз ва ҳаво мудофаасини қуришни мақуллаймиз”.
 
Вазир ҳисоботида ҳукуматнинг мамлакатдаги барча даражадаги Қуролли кучларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашини таклиф қилди.
Охирги йилларгача Хитой қуролли кучлари сафида 2,3 млн ҳарбий хизматчи хизмат қилган. Ҳукумат армияни сифатли ва камҳарж қилиш ҳаракатига тушган. Шу боис Хитой армиясини 300 минг кишига қисқартирмоқчи.

Ислоҳотлар, шунингдек армиянинг ташкилий-штат структурасини ҳам қамраб олган ва 2020 йилгача якунланиши керак.
 
Маълумот ўрнида, жорий йил учун Хитойнинг мудофаа ҳаражатлари 8,1 фоизга, яъни 175 млрд долларга кўтарилиши белгиланган.
Икром Раҳмон

Теглар:Хитой Мудофаа тизими Ли Кэцян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!