Яқинда Хитой аэрокосмик аэродинамикаси Академиясининг мутахассислари янги дронни фазога учиради.
ХААА бош инжинери Ши Веннинг таъкидлашича, ўзиучарнинг қанотлари Boeing 737 авиалайнери қанотларидан узун. Қурилма одатий шароитдаги синовлардан яхши ўтди, деб хабар беради ОАВга Ши Вен.
Шунингдек, бош инженер янги ўзиучар қурилманинг фазода учиш синовларининг аниқ вақтини маълум қилиб, одатда бундай дронлар 20 дан 30 километргача бўлган баландликда, соатига 150-200 км тезликда уча олишини маълум қилди. Мазкур қурилмадан радиолокация кузатув ишларида, ҳаво разведкасида, табиий офатлар мониторинги ва алоқа узатишда фойдаланиш мумкин.