Мамлакат собиқ Бош вазири Темир Сариев илк бор расмий равишда Қирғизистон прездентлиги учун ўтказиладиган сайловда ўз номзодини илгари суришини маълум қилди.
Собиқ Бош вазир 2000-2007 йилларда Жўқорғи Кенгес депутати, 2010 йилнинг апрель ойидан июнигача ҳукумат раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Роза Отунбаеванинг молия-иқтисод масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган. 2011 йил декабрь ойидан Иқтисодиёт вазирлигини бошқарган, 2015 йил 30 апрель санасида эса парламент Сариевнинг Бош вазирлик лавозимига тайинланишини маъқуллайди. Темир Сариев ўз лавозимидан ўтган йил 11 апрель куни истеъфога чиқди.
Ҳозирда мамлакатни бошқариб келаётган президент Атамбаев ваколатлари шу йилнинг куз ойларида ниҳоясига етади.