Хиллари Клинтон: АҚШ аҳолиснинг 50 фоизини аёллар ташкил этади.
Клинтоннинг сўзларини эшитиб шундай хулосага келиш мумкинки, у феминист ва у эркаклар қандай ҳуқуқларга эга бўлса, аёллар ҳам шундай ҳуқуқларга эга бўлишлари кераклиги тарафдори. Бу ерда Клинтон хоним сиёсий фаолиятни назарда тутмоқда.
Мунозаралар давомида Клинтонга қуйидагича савол берилди: Сиз ўз сўзингизда тура оласизми? Бунга жавобан у қуйидагича жавоб берди: “АҚШ аҳолисининг 50 фоизини аёллар ташкил қилади ва менинг девоним ҳам шундай бўлади”.
Аввалроқ, Хиллари Клинтон Нью-Йорк штатида бўлган праймеризда ғалаба қозонган эди. Бу билан у Демократлар партияси номзодлари ичида юқори ўринга чиқиб олди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 ноябрида АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади.