...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хиллари Клинтон набирали бўлди


11:48, 20.06.2016 Олам
 2 994

Бу сафар Билл ва Хилларилар ўғил набирали бўлишди.

Кеча, 19 июнь куни АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва АҚШ президентлигига номзодлардан бири Хиллари Клинтоннинг хонадонида янги меҳмон дунёга келди. Уларнинг қизлари Челси Клинтон иккинчи бор она бўлди, деб ёзади “Starslife.ru” нашри.
 
Бу сафар Челси Клинтон ва унинг турмуш ўртоғи Марк Мезвинскининг оиласида ўғил фарзанд дунёга келди. Ота-онаси болакайга Эйдан деб исм беришди.
 
“Марк ва менинг қувончимиз чексиз. Чунки ўғлимиз Эйдан Клинтон Мезвински дунёга келди”, деб ёзади Twitter’даги саҳифасида Челси Клинтон.
 
Эслатиб ўтамиз, Марк ва Челсининг 2014 йил дунёга келган Шарлотта исмли қизчаси бор.
Умида Якубова

Теглар:Билл Клинтон Хиллари Клинтон Челси Клинтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!