1993 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида фаолият юритиб келаётган Хайриддин Султонов 2000 йилда Президентнинг Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.
Хайриддин Султонов бугунгача маданият, матбуот ва ижодий ташкилотлар секторини бошқариб, Президентнинг давлат маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган эди.
Хабар қилишларича, Хайриддин Султонов Президент маъмурияти тузилмасида ҳам Президент маслаҳатчиси саналади ва давлат раҳбари маърузаларини тайёрлаш жараёнида иштирок этади.
Маълумот ўрнида, Хайриддин Султонов 1956 йилнинг 18 январь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида таваллуд топган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетини тамомлаган.
1993 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида фаолият юритиб келаётган Хайриддин Султонов 2000 йилда Президентнинг Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.