...
МЕНЮ
ONLINE TV

Харобадан чиққан миллионер-машҳурлар


12:31, 13.02.2016 Шоу-бизнес
 6 726

Женнифер Лопес уйдан бош олиб кетгач, бир неча ой рақс студиясида тунаб қолган. Дэниел Крейг эса ухлаш учун ҳар оқшом одамлар кам ўтадиган овлоқ жойни ахтарарди.

Инсон бардоши синовларда тобланади. Бахт ҳам, дард ҳам чидаганда берилади. Ҳаётимиздаги майда муаммолар, йўқотишлар ва қийинчиликлар ўзимизга бўлган ишончимизни ошириши аниқ. Албатта, ҳаёт зарбаларига бардош бера олмай, синовларда қоқиладиганлар ҳам талайгина. Баъзан дунёнинг энг кўзга кўринган, бадавлат одамларига қараб туриб “улар шундай омадлики...” деймиз. Аслида омадсизлик ва қашшоқлик ўз вақтида уларни ҳам четлаб ўтмаган. Хусусан, энг кассабоп фильмларда унутилмас ролларни ижро этган, ҳозирда миллионлаб гонорар оладиган, дунёнинг турли бурчакларида бир неча уйлари, қасрлари бўлган баъзи Голливуд юлдузлари ўтмишда бошпанасиз бўлишганига ишониш қийин. Аммо бу ҳақиқат!

Женнифер Лопес

Қўшиқчи, актриса, тадбиркор Женнифер Лопес 18 ёшида онаси билан юз берган келишмовчиликлар туфайли уйдан чиқиб кетган. У балерина бўлиш орзусида изланарди. Онаси Гваделупе Родригес эса қизини коллежга киришга ундарди ва Женнифернинг саҳнага чиқиш орзусини унутишини истарди. Уйдан чиқиб кетгач, у бир неча ой давомида рақс студиясидаги диванда тунни ўтказган.

Жим Керри

Жим 12 ёшга тўлганида унинг отаси ишини йўқотади. Улар яшаётган уйлар учун ипотека кредитини тўлай олмагани сабабли 6 кишидан иборат оила трейлерга кўчиб ўтишга мажбур бўлади. Ёш бўлишига қарамай, Жим Керри автомобиль ғилдиракларининг қисмлари ишлаб чиқариладиган фабрикага ишга киришга мажбур бўлади.

Холли Берри

Онасининг қаршиликларига қарамай, 20 ёшли Холли Берри унча катта бўлмаган сумкага барча нарсаларини жойлайди ва бирор натижага эришиш илинжида Кливленддан Чикагога йўл олади. Афсуски, Чикагода уни ҳеч ким кутмаётганди. У бир неча куни давомида кўчада тунаб қолишга мажбур бўлган. Актрисанинг ўзи ўша дамларни хотирлар экан “Мана шу қийинчиликларни бошимдан кечирганим учун ҳам ҳаёт зарбаларидан қўрқмайман” деган эди.

Дэниел Крейг

“Жосус 007” давомли фильмидаги беқиёс роли билан барчанинг қалбидан жой эгаллаган истеъдодли актёр Дэниел Крейг одамлар кам ўтадиган овлоқ жойларда уйқуга кетарди. Сабаби унинг оддий бир хонани ижарага олишга ҳам маблағи бўлмаган.

Хилари Суонк

Ҳозирда Голливуд юлдузлари орасида энг катта ва ҳашамдор уйга эга бўлган бу актриса 1980 йили онаси билан Лос-Анжелесга келади. Пули базўр овқатланишга етадиган она бола машиналарининг орқа ўриндиғида ухлашарди...

Кармен Электра
Бу актриса севган инсонининг сотқинлиги туфайли уйсиз қолади. Карменнинг уйда йўқ вақтини пойлаб турган йигитча унинг барча пуллари, тилла буюмларини олиб қочиб кетади. Шундан сўнг, у бир неча йиллар давомида оёққа туриш илинжида кўчада тунашга мажбур бўлади.

Сильвестр Сталлоне

Боксчи Роки номи билан машҳур бўлгунга қадар Сильвестр бир неча йиллар давомида денгиз портида тунарди. Ўшанда маҳаллий балиқчилар уни ўз бағрига олиб, бошпана беришган.
Умида Якубова

Теглар:Миллионер Женнифер Лопес Жим Керри Холли Берри Дэниел Крейг Хилари Суонк Кармен Электра Сильвестр Сталлоне 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!