Ғиёсов финал жангида кубалик рақиби Рониель Иглесиасга қарши рингга кўтарилди.
-69 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов финал жангида кубалик рақиби Рониель Иглесиасга қарши рингга кўтарилди.
Шаҳрам жангни жуда фаол тарзда бошлади ва мана шундай руҳда уч раундни ўз фойдасига ҳал этди. Ҳакамлар жанг якунида Ғиёсовнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди ва жанг якунида ўзининг одатий Роналдуча услубини барчага кўрсатиб қўйди.
Шу тариқа, Шаҳрам Ғиёсов Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси сифатида жаҳон чемпионати мусобақасида олтин медалга эга чиққан ягона боксчи сифатида тарихга муҳрланди.
Эслатиб ўтамиз, бироз авввал ўзбекистонлик уч нафар боксчи Ҳасанбой Дўстматов, Жасурбек Латипов ва Иқболжон Холдоровлар кубалик рақибларига мағлуб бўлишди, аммо нуфузли мусобақанинг кумуш медалларига сазовор бўлдилар.
Маълумот ўрнида, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар спортчиси жаҳон чемпионати мусобақасида иштирок этиб улардан 4 нафари финал баҳсларига етиб келишди.