...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Hamburg2017: ўзбекистонлик боксчилар — бугун финал баҳсларида!


11:33, 02.09.2017 Спорт
 3 518

Ўзбекистонлик боксчиларнинг финалдаги рақиблари — кубалик чарм қўлқоп усталари бўлишади...

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати давом этмоқда...
 
Кеча, 1 сентябрь куни ўзбекистонлик 3 нафар боксчи мусобақанинг ярим финал баҳсида рингга кўтарилишди.
 
-52 кг вазн тоифасида Жасурбек Латипов ярим финалда жанубий кореялик Ким Ин Кюни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
Энди Латипов, бугун, 2 сентябрь куни финалда кубалик Йосбани Вейтиага қарши жанг ўтказади.
 
-69 кг вазн тоифасидаги Шаҳрам Ғиёсов финалга чиқиш учун қозоғистонлик Аблайхан Жуссуповга қарши рингга чиқди.
 
Шаҳрам жангни кўтаринки кайфиятда ўтказди ва якунда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Шаҳрам жаҳон чемпионига айланиш учун кубалик Рониеэль Иглесиасни мағлуб этиши лозим бўлади.
 
Маълумот учун, Ғиёсов — Иглесиасни  Рио Олимпиадасида мағлубиятга учратган. Бироқ Кубада бўлиб ўтган бутунжаҳон бокс серияси жангларида мағлубиятга учраган...
 
-81 кг вазн тоифасидаги Бектемир Мелиқўзиев финалга чиқиш учун ирландиялик Жозеф Уордга қарши жанг ўтказди.
 
Мелиқўзиев жангда тўлиқ устунлик қилди. Кетма-кет зарбалари эвазига рақибини эсанкиратиб қўйганди.
 
Аммо, якунда ҳакамлар 2:3 ҳисобида ирландиялик боксчининг ғалабасини қайд этишди.
 
Шу тариқа, Бектемир Мелиқўзиев жаҳон чемпионати мусобақасининг бронза медаллари билан чекланди.
 
Мусобақа финалига тўрт нафар ўзбекистонлик боксчилар етиб келишди.
 
Эътиборлиси, ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлиш учун финалда кубалик чарм қўлқоп усталари қаршилигини синдиришларига тўғри келади.
 
Ўзбекистонлик боксчиларнинг финалдаги рақиблари:
 
21:00. 49 кг. Ҳасанбой Дўсматов–Йоан Аргилагос (Куба)
 
21:20. 52 кг. Жасурбек Латипов–Йосбани Веитиа (Куба)
 
22:20. 64 кг. Иқболжон Холдоров–Энди Круз Гомес (Куба)
 
22:40. 69 кг. Шаҳрам Ғиёсов–Рониель Иглесиас (Куба)
 
Боксчиларимизга барча мухлислари номидан омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
 
Спортга оид хабарларимизни кузатишда давом этинг...
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жасурбек Латипов Шаҳрам Ғиёсов Бектемир Мўлиқўзиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!