...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқ таълими ва тиббиёт бирлашмаларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ташкил этилади


10:27, 22.08.2017 Жамият
 4 180

Хизмат кўрсатиш учун муассасаларда 3 кишилик штат ўринлари яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 август куни таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда  давлат молия назорати тизимини молиялаштириш механизмини янада такомиллаштиришга қаратилган қарорни имзолади.
 
Унга кўра, жорий йилнинг 1 сентябрдан бошлаб халқ таълими муассасалари ва тиббиёт бирлашмаларининг туман, шаҳар бўлимларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ташкил этилади.
 
Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва унинг ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Молия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида 3 та штатдан иборат ички аудит ва молия назорати хизмати ташкил этилади.
 
Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг вазифаси марказлаштирилган шаклда ҳаражатлар сметасини тузиш ва бажариш, иш ҳақини ҳисоблаш ва тўлаш, товар ва хизматлар сотиб олиш, қуйи ташкилотларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари ҳисобини юритиш, фаолият турига қараб товарлар сотишдан тушган даромадларни мониторинг қилишдан иборат.
 
Назорат-тафтиш бош бошқармаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати Бош бошқармасига айлантирилди. Бошқарманинг вазифаларидан бири пул маблағларини ўзлаштириш, маблағ ёки мол-мулкнинг етишмовчилиги каби ҳолатларни таҳлил қилишдир. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қарор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар