...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хакерлар Аргентина қуролли кучлари сайтига ИШИД мактубини жойлашди


14:53, 20.06.2017 Олам
 2 707

Қуролли кучлар сайтини қўллаб-қувватлаш хизмати ходимлари ҳужум ким томонидан уюштирилганини текширишмоқда.

Бугун, 20 июнь куни номаълум хакерлар гуруҳи Аргентина ҳарбий кучлари расмий интернет сайтига ҳужум уюштириб, у ерда ИШИД террорчилик гуруҳи номидан ёзилган расмли мактубни қолдиришган.
                             
Маълум бўлишича, мактубда террорчилик гуруҳи томонидан хавф солиниши мумкин бўлган сўзлар ёзиб қолдирилган.
 
Ҳозирда сайт фаолияти вақтинча тўхтатилиб, қуролли кучлар сайтини қўллаб-қувватлаш хизмати ходимлари ҳужум ким томонидан уюштирилганини текширишмоқда. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Аргентина хакер расмли мактуб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!