...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулбаҳор Эрқулова Гулсанам Мамазоитовага нисбатан эътирозини билдирди


19:21, 27.11.2015 Шоу-бизнес
 8 276

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитовани тўйбоп қўшиқни оммага реклама қилишда айблади.

   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова интернетдаги ижтимоий тармоқларда фаол санъаткорлардан саналади. Хонанда бугун facebook.com тармоғидаги шахсий саҳифасига Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ва Фаррух Раимов ижросидаги “Куёв” қўшиғига ишланган клипдан лавҳа жойлаштириб, ўз эътирозларини ёзиб қолдирди. Хонанданинг қўшиққа нисбатан муносабати бироз тушунарсиз ёзилган бўлса-да ундаги асосий мазмунни ва Гулбаҳор Эрқулова нима демоқчи бўлганини тахмин қилиб, фикрларини қоралашга ҳаракат қилдик.

Гулбаҳор Эрқулова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
— Ўзбекистон халқ артисти унвонига лойиқ бўлса омад! Қўшиқчи серқирра бўлиши керак, лекин тўйнинг қўшиғини оммага реклама қилиш тўғрими, билмадим. Катта саҳнага чиқиб, юртни куйлаган хонандалар бироз ўйлаб иш қилишса ёмон бўлмас эди.

   Хонанданинг бу эътирозига нисбатан ўз шахсий фикрини билдирган фойдаланувчилар ҳам топилди, албатта.  Уларга жавобан, Гулбаҳор Эрқулова Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг овози борлигини эътироф этиб, унга нисбатан шахсий адовати йўқлигини, хонанданинг ўз танлаган йўли бўлиши кераклиги ва унга лапарчилик кўпроқ ярашишини изоҳларда ёзиб қолдирди. Қизиқ, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг устоз санъаткорнинг юқоридаги фикрларига нисбатан қандай муносабат билдирар экан? Биз ушбу масала юзасидан Гулсанам Мамазоитованинг турмуш ўртоғига мурожаат қилганимизда, улар бу масалага жавобан фикр билмасликларини маълум қилди.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Гулбаҳор Эрқулова Гулсанам Мамазоито 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Аноним
21:10 19.04.2016

Э, шу Гулбахор Эрқуловадан кўнглим қолдида фисқу-фасодчи аёл экан, яхшиям қўшиқчимаслигим, хеч кимни тинч яшишга қўймаскан. Бекорга ишданам хайдалмаган шекилида, ўзини бир йиғиштирволсин дейишган бўлса керакда, шунга хаммаси бир бўлиб яккалаб қўйишган


аноним
21:06 19.04.2016

Г.Эрқулова ўзи хизмат кўрсатган артист бўла туриб нега бировларни ишига бошини суқади, хизмат кўрсатган артист дегани хурматга лойиқ бошқаларга ўрнак бўладиган даражада бўлиши керакмасми, фақат Гулсанам тўйбоп қўшиқларини твда айлантиряптими, унақалар тиқилиб ётибдию шоу бизнесда. Ёш бўлатуриб халқ артисти унвонини олганини кўролмаяпти шекили. опадан ўтиб кетдида унвон бўйича.


аноним
07:13 17.04.2016

Опа хеч кимни кўролмас эканде, каттами кичикми хаммани ёмонлаган, хуштак чаладими, хуррак отадими сизга нима, бошқаларни кавлагунча сизам ижод қилинг кўринмай кетганизга 10 йил бўлдиёв


farangis
12:50 30.11.2015

bu opamiz gaplari GULSANAMGA bulgan xasad ga uxshaydi tanqidlari nourin



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!