...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гуантанамонинг собиқ маҳбуси Толибонлар ва ИШИДга қарши курашга бошчилик қиляпти


14:04, 28.11.2015 Олам
 3 935

4 йил АҚШ қамоқхонасида банди қилинган собиқ Толибончининг тақдири озодликка чиққандан кейин узил-кесил ўзгариб кетди. АҚШнинг асоссиз айблови унинг ҳаётидаги энг қадрли инсонлардан маҳрум қилди.

Ҳозирни кунгача АҚШ қамоқхоналарида Толибонлар ва бошқа терроситик ташкилотларда фаолият кўрсатган минглаб сиёсий маҳбуслар сақланади. Улар орасида ноҳақ айбланган ва кейинчалик айбсизлиги исботланган шахслар ҳам йўқ эмас. Шундай инсонлардан бири Ҳожи Ғолибдир. Озодликка чиққандан сўнг, у АҚШ ҳарбийларини хавотирга солиб келган ишга қўл урди: у Афғон жанг майдонларига қайтиб келди – дея хабар беради New York Times.

Кўпчилик америкаликлардан уни қўллаб-қувватлашини кутишган эди. Чунки унинг шарқий Афғонистондаги ҳарбий фаоллиги ҳаммани лол қолдирмоқда. Қилган меҳнатлари эвазига у Афғонистон Президенти томонидан асосий уруш ўчоқларига айланган ҳудудларда, жумладан Нарангар вилоятида, расмий вакил этиб тайинланди. АҚШ ва Афғон расмийлари уни қўзғолонларга қарши курашда самарали қўмондон сифатида баҳолашмоқда. Баъзан АҚШ ҳам унинг қўл остидаги ҳарбийларга ҳаводан ҳарбий ёрдам бериб турибди. Бироқ, Ҳожи Ғолибнинг фикрича, америкаликлар у билан етарли даражада ҳамкорлик қилишмаяпти.

Бундан олдин АҚШ қамоқхоналарида бўлиб чиққан Толибончилар яна ўз сафларига бориб қўшилишди. Ҳожи Ғолибнинг тарихи эса ўзига хос: у ўзини Толибонлар ҳаракатида қатнашган даврларини ҳаётидаги энг қора саҳифалар деб билади. Гуантанамода кечган тўрт йиллик умр, собиқ террорчининг қарашларини бутунлай ўзгартириб юборди. Афсуски, у Толибонлар қўлида нобуд бўлган умр йўлдоши, қизлари, опаси ва неварасининг ўлимига гувоҳ бўлишга мажбур бўлди.

2003 йилда АҚШ аскарлари Афғон ҳукумати биноси яқинида портловчи ускуна ўрнатилганлигини аниқлашади. Ушбу ускунанинг Ҳожи Ғолиб томонидан қўйиб кетилганлиги исботланганидан кейин, унга қарши жиноий иш очилади. Ғолибга қарши АҚШ ҳарбийларида унинг Толибонларга алоқаси борлигини исботловчи бошқа далиллар ҳам мавжуд бўлган. Америкаликлар уни ҳатто Ал-Қоида радикал ташкилоти билан ҳам яқин муносабатларда бўлганликда гумонсирашган эди. Юқоридаги айбловлар билан Ҳожи Ғолиб Афғонистондаги АҚШ расмийлари томонидан ҳибсга олиниб, сиёсий маҳбуслар сақланувчи Гуантанамо қамоқхонасига юборилади.

Кейинги йилларда, Ғолибга қарши келтирилган далилларнинг ишонарли эмаслиги ойдинлаша боргач, унинг ишини қайта кўриб чиқишга ҳаракатлар бошланиб кетади. Ниҳоят, 2007 йилда Ҳожи Ғолиб озодликка чиқарилади ва ўз юртига қайтарилади. 2007 йилдан то ҳозирги кунгача Ҳожи Ғолиб Толибонлар, Ал-Қоида ва ИШИДга қарши фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб бормоқда.

У Гуантанамо қамоқхонасида ўтган даврларини эслаб, нафақат АҚШдан, балки Афғон ҳукуматидан, уни қамоққа олмасларидан олдин, унга қўйилган ноҳақ айбловларни олиб ташлашда етарлича ҳаракат қилмаганлиги учун ҳафсаласи пир бўлганлигини сўзлаб берди.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Гуантанамо маҳбус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!