...
МЕНЮ
ONLINE TV

Group-IB компанияси Интерполга “ёмон қуён”ни тутиб бермоқчи


16:17, 02.11.2017 Олам
 3 332

Кибержиноятчиликни ошкор қилиш билан шуғулланувчи компания Интерполга BadRabbit шифрловчи вируси ҳақида маълумотларни тақдим этди.

Кибержиноятчиликни ошкор қилиш билан шуғулланувчи компанияси Интерполга BadRabbit шифрловчи вируси ҳақида маълумотларни тақдим этди.
 
Бу маълумотлар ёрдамида киберҳужумга алоқадор шахсларни аниқлаш имкони туғилади, дея хабар бермоқда РИА ахборот агентлиги.
 
Маълумотлар Халқаро полициянинг махсус кибержиноятлар тергов бўлими, яъни INTERPOL Global Complex for Innovation’га ахборот алмашиш шартномаси доирасида тақдим этилди.
 
Эслатиб ўтамиз, хакерлар томонидан Bad Rabbit шифрловчи вируси ёрдамида турли мамлакатларда 200 дан ортиқ киберҳужумлар амалга оширилган эди.
 
Мутахассисларнинг фикрича, асосий ҳужумлар Россия Федерацияси ҳудудида амалга оширилган. Бундан ташқари, Украина, Туркия, Германияда ҳам бундай киберҳужумлар қайд этилган.
 
Bad Rabbit, яъни “ёмон қуён” деб номланган шифрловчи вируси ёрдамида биринчи йирик киберҳужум кеча, 24 октябрда қайд этилган эди. Ундан Россия ОАВлари электрон тизими, Киев метроси ва Одесса аэропорти иш фаолияти “жабр” кўрди.
 
“Текширувлар натижасида мутахассислар “рақамли излар”ни аниқлашди. Улар ёрдамида киберхужумга алоқадор шахсларни топиш мумкин. Ҳужум қилинган сайтлардаги маълумотларнинг бир қисми Шимолий Кореянинг қисман давлат ташкилоти бўлган Lazarus хакерлар гуруҳи техникаси асосида ишланган серверга жўнатилган”, демоқдалар компания мутахассислари.
 
“Тўлақонли текширув ишларини олиб бориш мақсадида йиғилган маълумотлар Интерполга топширилди”, дея қўшимча қилди Group-IB. 
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Киберҳужум Халқаро полиция Bad Rabbit 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!