Британия ОАВ охирги йирик киберҳужумда “Россиянинг изи” борлигига шаъма қилмоқдалар.
Британия ОАВ охирги йирик киберҳужумларда “Россиянинг изи” борлигига шаъма қилмоқдалар. Shadow Brokers хакерлик гуруҳининг компьютерларни вирус билан зарарлашни АҚШнинг Сурияга берган зарбаларидан кейин бошлаганидан келиб чиқиб, ОАВ “баъзи экспертлари”нинг фикри бўйича, Россия билан киберфирибгарлигидан дарак беради.
Бироқ газета бу каби хулосаларни тасдиқловчи ҳеч қандай далил келтирмаган. Telegraph нашрининг ёзишича, зарба берилгандан кейин бир кун ўтиб, ушбу қарорни қораловчи гуруҳ томониданТрампга нисбатан “огоҳлантириш” нашр қилинди. Бир ҳафта ўтгач эса, 14 апрель куни Shadow Brokers Америка миллий хавфсизлик агентлиги томонидан ишлаб чиқилган зарар етказувчи дастурдан фойдаланган ҳолда хакерлик ҳужумини амалга оширди. Ушбу дастур, шунингдек, кейинги ҳужумларда ҳам ишлатилди.
Нашрнинг маълум қилишича, “баъзи эксперт”ларнинг фикрича, воқеалар кетма-кетлиги тасодиф эмас ва гуруҳнинг фаолияти РФ билан боғлиқлиги бор. Аммо мақолада бу каби алоқаларни тасдиқловчи ҳеч қандай далил келтирилмаган. “Касперский лабораторияси” жума куни дунёнинг 74 мамлакатида 45 мингга яқин шифрловчи дастур билан зарарлашга уринишни қайд этган. Зарарлашга уриниш ҳолларининг энг кўп қисми Россияда кузатилган.
Бундан ташқари, кеча, 12 май куни Россияда ҳам бир қатор вазирлик ва идоралар хакерлар ҳужумига учраган эди.