Дональд Трамп ўз фойдаси учун бошқаларни четга суриб юбориши ҳам мумкин бўлган шахслар сирасига кирар экан.
Айнан ушбу усулдан фойдаланган ҳолда графолог бир неча кун аввал АҚШ президенти лавозимига расман киришган Дональд Трамп ҳақидаги фикрларини ошкор қилди.
Хўш, Трампнинг имзоси бизга у ҳақидаги қандай ҳақиқатларни ошкор қилади? Россиянинг “Комсомольская правда” нашрида “Замонавий графология” имзоларни ўрганиш маркази раҳбари эксперт-графолог Ирина Бухареванинг Трамп ҳақидаги фикри чоп этилди.
“Мен сайлов жараёнларидан аввалроқ, Дональд Трамп ҳамда Ҳиллари Клинтоннинг имзолари қандай экани билан қизиққандим. Имзолардан Дональдга қараганда Ҳилларининг дипломатия борасидаги маҳорати кучли эканини айтиш мумкин. Ҳилларининг имзосидаги ҳарфлар ностандарт. Бу унинг юксак интеллект эгаси, ўзига бўлган ишонч юқори эканини билдиради. Бироқ унда ички тартиб етишмайди.
Трампнинг имзосидаги ҳарфлар эса бурчакли. Бу унинг характерида енгиллик, мослашувчанлик йўқ эканини билдиради. У оғир характер эгаси.
Думалоқ шаклдаги ҳарфларнинг йўқ экани, имзони ручкани босиб ёзган ҳолда қўйгани, у босим остида, хавотирда эканини англатади.
Яна бир нарсага эътиборингизни қаратган бўлардим. Трампнинг имзоси катта ҳарфларда, босмача шаклда ёзилган. Шу билан бирга имзода ҳарфларнинг вертикал шакли кўзга ташланмайди, уни пастки “қолдиқ”лари орқали ўқиш мумкин холос. Имзонинг ўрта қисми мавжуд.
Бу ҳолат имзо эгасининг ўзини у ёки бу ҳаракат чоғида кўрсата олиши, аммо қобилиятини ҳамманинг олдида намойиш этмаслигини билдиради. Шу билан бирга, бундай инсонлар атрофдагиларга истаклари, орзулари, режаларини ошкор қилмасликни, бу орқали одамларнинг унинг характеридаги жиҳатларни “ўқиб” олмасликларини истайди.
Бундан кишилар ҳиссётга берилмайдиган, қалбан совуқ бўлишади...
Характерга келсак, у ўзини бошқара олади ва айни вақтда атрофдаги жараёнларни ҳам бошқаришни истайди. Трамп авторитар бошқарувни хуш кўради. Имзо бурчаклардан ташкил топган, ингичка, шошилинч ва ўқиш қийин бўлган ҳолатда қўйилган. Бу унда бошқарувчилик қобилияти кучли тарзда ривожланганининг белгисидир.
Салбий жиҳатлар ҳақида имзодан Трампнинг ўз манфаати йўлида атрофдагиларни янчиб ўтиб кетиши мумкин бўлган, бир неча сониядан кейин ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган ишни амалга ошириши мумкин бўлган шахс эканини англаш мумкин.
Ишонтириб айтишим мумкинки, инсоннинг имзоси унинг ички “мен”ини англатмайди. “Мен” ҳақида ҳам имзо, ҳам ёзувни ўрганибгина, бирор хулосага келиш мумкин.
Агар имзодаги ҳарфлар бир текисда ёзилган бўлса, шахснинг ички оламини кўриш қийинлашади. Трампнинг имзоси орқали эса унинг ичида кечаётган яхши ва ёмон ҳаёлларни англаш қийин эмас”, дейди Ирина Бухарева.