Шифохонадан уйга чиқишга руҳсат этилган Буш хоним турмуш ўртоғи билан қолишни маъқул кўрди.
Бугун, 23 январь куни чет эл ОАВлари АҚШнинг 41-президенти сифатида фаолият кўрсатган 92 ёшли Жорж Бушнинг саломатлиги тикланаётгани ва яқин орада у жонлантириш бўлимидан чиқиб, уйга кетиши мумкинлиги борасида хабар бермоқдалар, деб ёзади ТАСС.
Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш ва Барбара Буш Техасдаги шифохоналардан бирига етказилганди. Жорж Буш нафас олиш йўлида юзага келган муаммо сабаб Барбара Буш эса йўтал ва сурункали чарчоқ аломатлари билан даволанишга ётишган.
Маълумотларга қараганда, Жорж Бушнинг аҳволи яхши. Яқин кунлар ичида у жонлантириш бўлимидан олиб чиқилади.
Жорж Бушнинг рафиқаси ҳам турмуш ўртоғи билан шифохонага ётган эди. Шифокорлар унинг саломатлиги нисбатан тезроқ тиклангани сабабли унга якшанба, 22 январь куни шифохонани тарк этишга рухсат беришди. Бироқ Буш хоним уйга кетмади ва шифохонадан турмуш ўртоғи билан бирга чиқишни маъқул кўрди.
Жорж Буш нафас олиш йўлида юзага келган муаммодан ташқари Паркинсон касаллигига чалинган бўлиб, ногиронлар аравачасида ҳаракатланади.